Ўзбекистонда йил охиригача банк пластик карталари сони 20 миллионтага етади. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашрига таяниб "Sof.uz" сайти маълум қилди.
Нашрда ёзилишича, тижорат банклари жорий йил охиригача чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларидаги тўлов терминалларини 220 мингтага, пластик карточкалар сонини 20 миллионтага, инфокиоскларни 4,6 минг ҳамда банкоматларни 700 тага етказиши режалаштирилган. Бунинг учун эса банклар ўрганишлар натижаси ва мижозлар талабидан келиб чиққан ҳолда, пластик карточкалар ва тўлов терминаллари бўйича етарли миқдорда резерв шакллантириб, пластик карточка эгаларига кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш чораларини кўради. Мобиль алоқа қамраб оладиган ҳудудлар ва алоқа каналларини кенгайтириш учун Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида йирик савдо мажмуалари, туманларда эса тақдим этилган алоқа каналларини тафтишдан ўтказади.
Шунингдек, банклар аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида мобиль иловаларни фаол татбиқ этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Хусусан, онлайн режимида ишловчи банк карточкаларидан кредитларни қоплаш, бюджет ва солиқ тўловларини амалга ошириш, товар ва хизматлар учун ҳисоб-китоблар қилиш бўйича янги дастур ҳамда хизматлар йўлга қўйилади.
Пластик карточкаларнинг кўп функциялилигини таъминлаш учун тижорат банкининг мижози бўлган корхона ходимлари — жисмоний шахсларнинг сўм пластик карточкалари орқали кредитлар ажратиш кўзда тутилмоқда. Бунинг учун паспорт нусхаси, иш ҳақи тўғрисида маълумот, корхонанинг ўз ходими мажбуриятлари учун кафолатномаси бўлса, кифоя.
Шу билан бирга жорий йилда мобиль иловалар орқали пластик карточкалари қайси банк эмитенти бўлишидан қатъи назар, бир пластик карточкадан иккинчисига пул кўчириш учун олинадиган хизмат ҳақи қайта кўриб чиқилади.
"DUET" тизимидаги пластик карточкалар эса босқичма-босқич онлайн тизимида ишловчи "Smartvista ЕMV" карточкаларига алмаштирилиб, уларни ишлатиш муддати 5 йил қилиб белгиланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди