11:20 / 07.01.2017
7 803

Февраль ойида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғловчи йўл очилади

1998 йилда ёпиб қўйилган, Қозоғистоннинг Жамбил, Олмаота ва Жанубий-Қозоғистон вилоятлари ҳудуди бўйлаб ўтиб, Ўзбекистоннинг Тошкент, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида давом этган М-39 трассаси яна очилиши режалаштирилмоқда. Кун.уз сайти ёзишича, бу ҳақда Жанубий-Қозоғистон вилояти раҳбарининг Ўзбекистон делегацияси вакиллари билан учрашуви вақтида айтилган.
Февраль ойида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғловчи йўл очилади

Ўзбекистон ТИВнинг алоҳида масалалар бўйича элчиси Илҳом Неъматов билан музокаралар якунида ушбу йўлни шу йилнинг февраль ойида очишга келишиб олинган.

"Ҳозирда бу йўл ёпиқлиги туфайли одамлар Самарқандга боришда 70 километр кўп масофа босмоқда. Шунинг учун биз йўлда ҳаракатни тиклашга қарор қилдик, бу орқали аҳолига ва мамлакатимиз меҳмонларига қулайлик яратилади",- деган ўз интервьюсида Илҳом Неъматов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрида Жанубий-Қозоғистон ҳокими Жонсаид Ту­ймебоев Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов билан учрашув ўтказганди. Музокаралар давомида икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини оширишга келишиб олинганди. Бу келишув доирасида икки мамлакат чегарасида савдо ҳудуди ташкил қилиш ҳам назарда тутилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Февраль ойида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғловчи йўл очилади