13:40 / 07.01.2017
7 848

Шавкат Мирзиёев: Хотин-қизлар учун алоҳида поликлиникалар зарур

Шавкат Мирзиёев: Хотин-қизлар учун алоҳида поликлиникалар зарур

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 5 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан учрашгани хусусида аввал хабар берилган эди.

“Аммо бугун замон ўзгармоқда, одамларнинг талаби ошиб бормоқда. Халқимизнинг тиббий маданияти юксалиб, энг сўнгги усул ва русумларда тиббий хизмат кўрсатилишини истайди. Бизга шу ҳам бўлаверади, деган тушунча энди ўз умрини ўтаб бўлди. Бу барча соҳалар қатори тиббиёт соҳасига ҳам бевосита дахлдор”, – деган давлат раҳбари. – Шу боис, соҳа ходимлари тиббиётнинг энг илғор, замонавий ютуқларини, даволаш усулларини ўзлаштирмоғи зарур. Эришилган ютуқларга маҳлиё бўлиб ўтириш тараққиёт йўлидаги энг катта ғовдир”.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев ўзбек аёлларининг ўзига хос иболи, ҳаёли эканликларини таъкидлаб, баъзи масалаларда шифокорга бориб дардини бемалол айта олмаслигини қайд этган. “Шунга кўра, хотин-қизлар учун алоҳида поликлиника ташкил қилишимиз керак”, – деган Президент. – Токи улар бориб ўзини қийнаётган масалада бемалол фикрлашсин. Чунки эртанги кунимизнинг давомчиларини соғлом дунёга келтириш кўп жиҳатдан аёлларимизнинг саломатлигига боғлиқ”.

“Соғлиқни сақлаш соҳаси ҳақида гапирганда бир ҳақиқатни эсимиздан чиқармаслигимиз лозим: тиббиёт ходимлари бизнинг саломатлигимиз посбонларидир. Уларга халқ ишониши, улар эса халқни ишонтира олиши керак”, – дея таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев: Хотин-қизлар учун алоҳида поликлиникалар зарур