Калининград-Тошкент йўналиши йўловчилари ўзлари билан 30 кг юкни текин олиб ўтишлари мумкин бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Калининград-Тошкент йўналиши йўловчилари ўзлари билан 30 кг юкни текин олиб ўтишлари мумкин бўлди

Узбекистон 19-04-2015, 15:58 1 082
Калининград-Тошкент йўналиши йўловчилари ўзлари билан 30 кг юкни текин олиб ўтишлари мумкин бўлди

Калининграддан Тошкентга учадиган йўловчилар учун янги имтиёз жорий қилинди, деб ёзади Kun.uz.

Эндиликда, бу йўналишда йўловчилар ўз ёнларига, пул тўланмайдиган юклардан янада кўпроқ олиб ўтишлари мумкин.

“2015 йилнинг 17 апрель кунидан эътиборан, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Калининграддан Тошкентга учадиган самолётлари салонига йўловчилар аввалгидек 10 кг эмас, 30 кг юк билан киришлари мумкин бўлади. Бу имтиёзлар эконом класс учун жорий қилинган”, дейилади “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг матбуот хизмати хабарида.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.