Ўзбекистонда 260 км янги автомобил йўллари қурилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда 260 км янги автомобил йўллари қурилади

Узбекистон 10-01-2017, 08:21 750
Ўзбекистонда 260 км янги автомобил йўллари қурилади

Ўзбекистонда 2017 йилда 260 километр автомобил йўлларини қуриш ва ва таъмирлаш режалаштирилган, деб хабар қилмоқда Sputnik агентлиги.

Президент томонидан ўтган йилнинг охирида имзоланган "Ўзбекистон Республикасининг сармоялар дастури тўғрисидаги" қарорига кўра ушбу мақсадларга 1,5 триллион сўм маблағ ажратилган. Сармоялар Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фонди маблағи ҳисобидан ажратилади.

"Ўзавтойўл" АЖ матбуот-хизмати хабарига кўра, ушбу йилда Қорақалпоғистон ҳудудида 22 км, Бухоро вилоятида — 12 км, Жиззах вилоятида — 16 км, Қашқадарё вилоятида — 54,8 км, Навоий вилоятида — 3км, Наманганда — 41,5 км, Самарқандда — 10км янги автомобил йўллари эксплуатацияга топшириш режалаштирилган. Шунингдек Сурхондарё вилоятида — 65,7 км, Тошкентда 25 км, Сирдарё ва Фарғонада беш километрдан йўллар топширилиши керак.

Ажратилаётган маблағларнинг бир қисми замонавий йўл-ремонт техникаси сотиб олишга, яна бир қисми — лойиҳалаштириш-текширув ишлари учун ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Республика йўл фонди автомобил йўллари, кўприклар ва йўл ўтказгичлари қуриш ва тамирлаш учун 2,8 триллион сўм маблағ ажратилиши ҳақида хабар берган эди.

Ушбу маблағларнинг бир қисми йўл яқинидаги инфратузилмани ривожлантириш учун сарфланади. Айни дамда республикадаги автомобил йўлларининг умумий узунлиги 183 минг километрни ташкил қилади. Улардан 42,6 минг километри — умумий фойдаланиш учун мўлжалланган республика ва халқаро миқёсдаги автомбил йўллари. Ўзбекистон миллий магистралининг узунлиги 3 минг километрни ташкил қилади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган йўловчи ташиш хизматларининг 95% ҳамда юк ташиш хизматининг 85% автомобил йўллари орқали амалга оширилади. Бу автомобил йўлларининг Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ўта муҳим ўрин тутишидан долалат беради.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.