22:16 / 11.01.2017
7 067

Тошкент ҳокими Қирғизистон элчиси билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Тошкент ҳокими Қирғизистон элчиси билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Тошкент шаҳри ҳокими Раҳмонбек Усмонов 11 январь куни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Данияр Сидиков билан учрашди, деб ёзади Кун.уз сайти.

Қирғизистон элчихонаси сайтида хабар қилинишича, томонлар икки мамлакат пойтахтларининг савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлиги масалаларини муҳокама этган.

Жумладан, қўшма корхоналар ташкил этиш, турли соҳалар, хусусан, турар-жой коммунал ва транспорт жабҳаларида тажриба алмашиш билан боғлиқ бизнес-форумлар, давра суҳбатлари ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, яқин истиқболда 2 давлат пойтахти маданият кунларини ўтказиши муҳокама қилинган.

Ўз навбатида Тошкент ҳокими А. Ибраимовни Бишкек мэрлиги лавозимига тайинлагани билан муборакбод этган ва яқин вақтлар ичида ўз табригини юзма-юз кўришувда яна бир бор изҳор этиш ниятида эканини айтган.

Учрашув якунида томонлар барча йўналишларда фаол ҳамкорлик қилишга келишиб олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент ҳокими Қирғизистон элчиси билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди