Ўзбекистонда "миллий иш қидириш тизими" ишга тушди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда "миллий иш қидириш тизими" ишга тушди

Узбекистон 11-01-2017, 22:39 1 598
Ўзбекистонда "миллий иш қидириш тизими" ишга тушди

Меҳнат вазирлиги миллий иш қидириш тизимини ишга туширди. Бундан буён пайдо бўлган янги иш жойлари ва иш қидираётган фуқаролар таржимаи ҳоллари ish.mehnat.uz сайтида жойлаштирилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Sof.uz сайти.

“Бундан буён юридик шахслар кабинетларида мавжуд бўлган вакансиялар ҳақидаги маълумотларни юборишлари мумкин. Меҳнат вазирлиги ходими олинган маълумотлар асосида вакансиялар ҳақидаги маълумотларни Миллий вакансиялар банкига жойлаштиради. Кейин уларни вакансиялар порталга кирган ҳар бир киши кўриши мумкин”, — дейилган матбуот хизмати хабарида.

Янги тартиб меҳнат дафтарчалари олиш тизимини ҳам тўлиқ автоматлаштиради. Меҳнат вазирлиги хабарига кўра, бугунги кунда ушбу тизимга 85 вазирлик ва муассасалар уланган. Кейинчалик Миллий вакансиялар банкига 200 мингга яқин ташкилот уланиши режалаштирилган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.
Мавзуга оид

Шавкат Мирзиёев Тошкент чорраҳаларидаги видеокузатув тизимини қисқа муддатда ишга туширишга кўрсатма берди
15:49 / 10-02-2017
Ягона порталда Миллий хавфсизлик хизматига мурожаат юбориш имконияти яратилди
18:04 / 24-01-2017
Наврўз арафасида очилиши режалаштирилган йўл қурилишидан (фоторепортаж)
17:03 / 09-01-2017
Ўзбекистонда Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилади
00:24 / 22-10-2016
Интернет фойдаланувчиларини ҳайратга солиб келаётган видеони кўрдингизми?
12:53 / 30-09-2016