11:49 / 20.04.2015
7 058

Қирғизистонда Ўзбекистонга қарашли ер участкалари ким ошди савдосига қўйилди

Қирғизистонда Ўзбекистонга қарашли ер участкалари ким ошди савдосига қўйилди

Қирғизистоннинг Боткент вилояти кенгашига Қадамжой туманидан сайланган депутат, тадбиркор Алмаз Торалиев укаси, Оқтурпоқ қишлоғи раиси Алчин Торалиев ва яна бир қанча ҳамкорлари билан биргаликда тумандаги бир нечта ер участкаларини ким ошди савдосига қўйди. Тадбиркор айни пайтда Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Чўнғара қишлоғига тегишли 4.7 гектар ерни ҳам сотувга қўйди. Ернинг бир гектари учун атиги 50 минг сом белгиланган, деб ёзади Kun.uz.

12news.uz ресурсида келтирилишича, бир муддат илгари Торалиев Мингчинор қишлоғида оҳак ишлаб чиқарувчи цех ташкил этган. Цех фаолиятини йўлга қўйиш учун жорий йилнинг февраль ойида тадбиркор Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятини табиий газ билан таъминлайдиган Шимолий Сўх ер ости газ захиралари қувурларига ноқонуний равишда уланиб олган. Аммо қўшни Чўнғара қишлоғи аҳолиси унга халақит берган.

Чўнғараликлардан “қасос” олишни кўнглига тугиб қўйган тадбиркор бир сафар Бурғанди каналидан қишлоққа сув етказадиган қувурни кесиб ташлаган. Аммо бундан ҳам кўнгли тўлмаган Торалиев Чўнғарага тегишли ер участкаларини ким ошди савдосига қўйишга қарор қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қирғизистонда Ўзбекистонга қарашли ер участкалари ким ошди савдосига қўйилди