21:25 / 13.01.2017
9 861

Аҳмадбой ўрнига хоразмлик Эргашбой чиқди

Аҳмадбой ўрнига хоразмлик Эргашбой чиқди

Аҳмадбой ҳақидаги машмашалар унутилмай, одамларни чув тушириб юрган Эргашбойнинг фирибгарликлари овоза бўлди. «Маҳалла» канали бу ҳақида батафсил репортажни эфирга узатди деб хабар беради "Дийдоразиз" нашри.
Хоразм вилояти Питнак шаҳарчаси, Саййидлар маҳалласида яшовчи ака-ука Эргаш ва Қаҳрамон Сафаровлар одамларни алдаш йўли билан пул топиб келганлар. Улар аввал ҳам судланган бўлишларига қарамай яна шу йўлдан борадилар. Улар одамларга катта танишлари борлигини айтиб, ишонтириб, уларга ер-жой, уй ваъда қилиб катта миқдорда пул ундириб юрадилар. Улар, ҳатто ернинг сохта хужжатларини кўрсатиб 50 минг доллар миқдорида ҳам пул ундиришни эплаганлар.
20 дан ортиқ жабрланувчилар Эргашбойга ишониб, на пул ва на уй-жойга эга бўлишди. Бундан ташқари Эргашбойнинг Питнак автомобилларга газ қуйиш шаҳобчасидаги фириблари ҳам фош этилган. Бу баён этилган фирибгарликлар Сафаровлар қилган жиноятнинг бир қисми холос. Ака-ука Сафаровлар қонун олдида жавобгарликка тортилдилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Аҳмадбой ўрнига хоразмлик Эргашбой чиқди