22:07 / 13.01.2017
8 409

Ислом Каримов таваллуд кунида эҳсон тадбирлари ўтказиладими?

Ислом Каримов таваллуд кунида эҳсон тадбирлари ўтказиладими?

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун – 30 январь санасини нишонлаш борасида тайёргарликлар кўрилмоқда. Хўш, биринчи Президентимизнинг таваллуд кунида қандай тадбирлар ўтказиш режалаштирилган:

Аввало, Ислом Каримовни хотиралаш тадбирлари ўтказилади;

Вилоятларда шоир, олим ва зиёлилар томонидан биринчи Президентимизнинг ҳаёти, фаолияти ва бой меросини тарғиб қилувчи тадбирлар ўтказилади;

Мамлакатимиздаги барча таълим муассасаларида, маҳаллаларда хотира тадбирлари ташкил этилади;

Самарқандда Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда зиёрат тадбирлари бўлиб ўтади;

Тошкент ва Самарқандда эҳсон тадбирлари ўтказилади;

Шунингдек, телевидение орқали биринчи Президентимизнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган филмлар намойиш этилади ва тадбирлар кенг ёритилади.

Манба: Mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ислом Каримов таваллуд кунида эҳсон тадбирлари ўтказиладими?