00:02 / 21.04.2015
8 086

«PAYNET» ўз диллерларига қўллаган бир қатор жарималар бекор қилинди

«PAYNET» ўз диллерларига қўллаган бир қатор жарималар бекор қилинди

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасисига «UZPAYNET» МЧЖ ҚК ўз ваколатини суистеъмол қилиш ҳолатлари тўғрисида бир қатор тадбиркорлик субъектлари томонидан мурожаатлар келиб тушган. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар тарқатди, деб ёзади Kun.uz.

Ушбу мурожаатларга мувофиқ Қўмита томонидан «UZPAYNET» МЧЖ ҚК ҳудудлардаги тўловчи агентлар билан билан тузадиган шартномалари ўрганиб чиқилди. Натижада, «UZPAYNET» МЧЖ ҚК томонидан мазкур шартнома қайта кўриб чиқилди, маълум шартлар қисқартирилди ва бир хиллаштирилди. Жумладан, «UZPAYNET» МЧЖ ҚК томонидан қўлланиладиган 16 турдаги жарима санкцияларини бир-бирига ўхшашлиги сабабли 7таси қисқартирилди.

Тўлов қабул қилингандан сўнг тўловчига чек бермаслик учун чора кўриш мавжудлигини инобатга олган ҳолда, чек қоғозини йўқлиги, касса аппарати йўқлиги ёки ишламаслиги каби қонунбузарлик ҳолатлари бир-бирини қайтаргани учун шартномадан чиқариб ташланди. Шунингдек, тўлов қабул қилишда йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатлари учун ходимларга қўлланиладиган чоралар бир хиллаштирилди, деб ёзилади қўмита ахборотида.

Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволи ёмонлашишига йўл қўймаслик мақсадида, шартномада жарима ҳисоблашнинг маълум меъёри ҳам ҳисобга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «PAYNET» ўз диллерларига қўллаган бир қатор жарималар бекор қилинди