23:01 / 15.01.2017
7 708

"Ўзнефтмаҳсулот" миллий холдинг компанияси раиси ишдан четлатилди

"Ўзнефтмаҳсулот" миллий холдинг компанияси раиси ишдан четлатилди

Маълумки, 2017 йил 14 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев сўзга чиқди.

2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш давомида қўлга киритилган ютуқлар билан бир қаторда камчиликларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Йўл қўйилган хатолар ва камчиликлар, ташаббуссизлик учун айрим раҳбарлар уларни бартараф этиш ҳамда республика иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларни янада жадал ривожлантириш бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни самарали ижросини таъминлашда шахсан жавобгар эканликлари ҳақида огоҳлантирилдилар.

Мажлисда "Ўзнефтмаҳсулот” миллий холдинг компанияси раиси Бахтиёр Султонов қониқарсиз фаолияти туфайли ўз вазифасидан четлатилиши маълум қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » "Ўзнефтмаҳсулот" миллий холдинг компанияси раиси ишдан четлатилди