Жорий йил сўнгига қадар Ўзбекистонда ҳаво шарида осмонга кўтарилиш имконияти пайдо бўлиши мумкин. Ҳозирча Чимён тизмасида «фаол дам олиш ҳудуди"ни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Кейинчалик эса бутун мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш имконияти пайдо бўлади.
Январь ойи аввалида Адлия вазирлиги Аэронавтика федерацияси — нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказди. Мазкур федерация ҳавода учиш ва ҳавода учиш спортини ривожлантиришни асосий мақсад қилиб белгилаган.
«Ҳаво шарида парвоз қилиш, эҳтимол, кўп миллион болалардаги каби менинг ҳам орзуим эди, — деди янги федерация раиси Тоҳир Солиев «Газета.uz"га. — Мазкур орзуни амалга оширишга эришдим ва буни бошқалар билан бўлишишни истайман».
Лойиҳа учун Россиянинг «Русбал» илмий ишлаб чиқариш корхонасидан дастлабки учта ҳавода парвоз қилиш ускунаси жамланмасига буюртма берилди.
«Биз ташкилий масалаларни ҳал қилиш, нафақат даромад кўриш, балки жаҳон сайёҳлик марказларидан бири сифатида мамлакатимиз имиджини фаол тарғиб қилиш учун катта имконият тақдим этувчи ишга маблағ киритишни истовчи ҳомийларни ҳам излаяпмиз», — деб қайд эти Тоҳир Солиев.
Биринчи ҳаво шарини куз ойларида Чорвоқ сув омбори қирғоқларида ҳавога учириш режалаштирилмоқда. Кейинги режалар қаторидан Ҳавода учиш бўйича 2018 ёки 2019 йилги Осиё чемпионатида иштирок этиш ҳам ўрин олган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?