Самарқандда 150 минг долларга тарихий аҳамиятга эга уй сотилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Самарқандда 150 минг долларга тарихий аҳамиятга эга уй сотилмоқда

Узбекистон 21-04-2015, 23:48 1 409
Самарқандда 150 минг долларга тарихий аҳамиятга эга уй сотилмоқда

Самарқандда шаҳарнинг тарихий марказида жойлашган архитектура ёдгорлиги – меҳмонлар кутишга мўлжалланган уй сотувга қўйилди, деб ёзади Kun.uz.

Бу уй 1868 йилда Биби-Хоним масжиди ёнида қурилган. Тарихий объект эгалари уйни 150 минг долларга баҳолашган. Охирги ўн йил ичида сайёҳлар 150 йилдан бери қад кўтариб турган ушбу уйга архитектура ёдгорлиги сифатида ташриф буюришган.

Уй эгаларининг айтишича, қадимий иморат уч хонадан ташкил топган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.