17:48 / 20.01.2017
6 540

Дам олиш кунлари республикамиз бўйлаб ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари республикамиз бўйлаб ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда. Ўзгидромет марказига таяниб "Uz24" маълум қилишича, республикамизнинг барча ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчиликдар кузатилади, ҳаво ҳарорати пасаяди. Жойларга туман тушади.

21-22 январь кунлари Тошкентда ёмғир ва қор ёғади, ҳаво ҳарорати кечаси 0... +2, кундузи +2... +4 даражани ташкил этади.

Республикамизнинг шимолий ҳудудларида кечаси −10…−5, кундузи — 0…+5 даражага етади.

Ўзбекистон бўйлаб ўртача ҳарорат кундузи +2…+7, кечаси −2…+3 даражагача тушади.

Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дам олиш кунлари республикамиз бўйлаб ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда