21:47 / 20.01.2017
23 117

Мактаблар 11 йиллик бўладими?! Бу саволга вазирлик жавоби…

Мактаблар 11 йиллик бўладими?! Бу саволга вазирлик жавоби…

Ижтимоий тармоқларда ва қатор сайтларда Республикамизда 11 йиллик таълим тизимига ўтиш устида иш олиб борилаётганлиги ҳақидаги информациялар тарқалмоқда. Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги мутахассислари билан боғландик. Уларнинг жавоби қуйидагича:

“Таълим тўғрисидаги қонуннинг 10-моддасида Ўзбекистон Республикасида таълим мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, мактабдан ташқари таълим турларида амалга оширилиши қайд этилган.

Шунингдек, умумий таълим дастурлари: мактабгача таълим, бошланғич таълим (I-IV синфлар), умумий ўрта таълим (I-IX синфлар), ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини қамраб олади.

Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг ўзига хос хусусияти мустақил равишдаги тўққиз йиллик умумий ўрта ҳамда уч йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини жорий этишдан иборатдир. Бу эса, умумий таълим дастурларидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурларига изчил ўтилишини таъминлайди.”

Бундан ташқари, бизга маълум бўлган вазирлик манбасининг таъкидлашича, ўқув дастурларини такомиллаштириш, таълим сифатини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, бироқ 11 йиллик таълимга ўтиш кун тартибига ҳам киритилмаганини маълум қилмоқда. Демак, барча хабарлар асоссиз дея оламиз.

Бу масала юзасидан расмий ҳужжатлар эълон қилинмагунча, тарқатилаётган хабарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мактаблар 11 йиллик бўладими?! Бу саволга вазирлик жавоби…