Ўшанда Мирзиёев 33 ёш эди, деб ҳикоя қилади филология фанлари номзоди, доцент Муҳаммад Бақоев. — Унинг рақиблари (депутатликка номзодлар назарда тутилмоқда) ундан ёш ва мансаб бўйича ҳам ундан устун бўлишган.
Мисол учун номзодларнинг бири генерал, милиция академияси раҳбари, иккинчиси эса илмий-текшириш институти директори эди. Биринчи турдан сўнг генерал мағлуб бўлди ва унинг сўнгги сўзлари барчани лол қолдирди. У Шавкат Мирзиёевга овоз беришини маълум қилди.
Иккинчи турда эса Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонди ва депутат бўлди. У дадиллик билан охиригача курашди. Унинг дастури эса кўпчиликни ҳайрон қолдирган эди. Чунки, бошқаларда дастурнинг ўзи йўқ эди. Улар қуруқ ваъдалар билан трибунага чиқишарди. Ёш Мирзиёев эса аниқ дастур билан чиққанди. Унинг номзодига асосан ёшлар овоз беришди. У ёшлар билан яхши тил топишар эди.
Институтда Шавкат Мирзиёев биринчилардан бўлиб машҳур шахслар билан учрашувларни ташкиллаштирган. Ёдда қолган учрашувлардан бири Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан бўлиб ўтган эди.
Мирзиёев Институтда ишлаганда ҳеч ким уни неччида келиб, кетишини билмасди. У ҳаммадан биринчи келиб, жуда кеч қайтарди.
Ўшанда депутатликка сайловлар жараёнида Шавкат Мирзиёев доим шундай дерди: “Агар менга овоз беришса, мен депутат бўлсам бағоят хурсанд бўламан. Депутат бўлиш насиб этмаса ҳам халқимиз фаровонлиги учун хизмат қилишда давом этавераман… ”
Шавкат Мирзиёев билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бирга ишлаган Муҳаммад Бақоев хотиралари.
Манба: Diydoraziz.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?