11:04 / 22.01.2017
7 660

Эркин конвертация жорий этилиши ва валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотиш бекор қилиниши мумкин

Эркин конвертация жорий этилиши ва валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотиш бекор қилиниши мумкин

Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталига «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури лойиҳаси жойланди. Norma'га асосланиб Дарё ёзишича, у валюта, қимматбаҳо металл ва тошлар бозорини либераллаштиришни кўзда тутади.

Хусусан, 2017 йилда валютани тартибга солишнинг, миллий валютанинг эркин конвертация қилинишини таъминловчи миллий валюта қийматини шакллантиришнинг илғор бозор механизмлари босқичма-босқич жорий этилади. Шунингдек, ҳар қандай манипуляцияларнинг олдини оладиган механизмларни жорий этган ҳолда хорижий валютанинг биржада эркин муомалада бўлишини таъминлаш режалаштирилган.

Давлат мулкчилик шаклидан қатъи назар, экспорт қилувчиларни валюта тушумининг қисмини мажбурий сотишни бекор қилишни кўзда тутмоқда, хом ашё товарлари (пахта толаси, табиий газ, металлар ва бошқалар) экспорти бундан мустасно.

Республика ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари учун барча маҳсулотлар ва хизматларнинг нархларини хорижий валютада белгилаш амалиёти босқичма-босқич бекор қилинади.

Шунингдек, қимматбаҳо металлар ва тошлар импортини лицензиялашни бекор қилиш, маҳаллий олтиндан тайёрланган заргарлик буюмлари экспорти учун белгиланган нормани (95 фоиз) пасайтириш, шунингдек, ушбу соҳадаги экспорт процедуралари ва ички айланмани сезиларли даражада соддалаштириш режалаштирилмоқда.

Нашр эслатишича, лойиҳага ўзгартириш киритилиши, қўшимча қўшилиши ёки у рад этилиши ҳам мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эркин конвертация жорий этилиши ва валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотиш бекор қилиниши мумкин