22:50 / 24.01.2017
6 598

Ўзбекистонда реклама қонунчилигини бузган 66 мансабдор шахсга нисбатан жарима қўлланилди

Ўзбекистонда реклама қонунчилигини бузган 66 мансабдор шахсга нисбатан жарима қўлланилди

Ўзбекистонда 2016 йилда реклама қонунчилигини бузган 66 мансабдор шахсга нисбатан 41,9 миллион сўм миқдоридаги жарима қўлланилди. Ушбу маълумотлар Давлат рақобат қўмитасининг 2016 йил якунлари бўйича ахборот хатида тақдим этилди, деб хабар бермоқда Дарё нашри.

Қайд этилишича, реклама қонунчилигига риоя этилиши юзасидан 425 та ўрганиш ва кузатув ўтказилиб, 236 ҳолат бўйича қонун бузилиши аниқланди. Натижада хўжалик юритувчи субъектларга 179 та кўрсатма берилди.

Ўтган ҳисобот даврида қўмитага ноҳалол рақобат юзасидан 64 мурожаат келиб тушди, шундан 19 таси бўйича рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатлари юзасидан 24 иш қўзғатилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда реклама қонунчилигини бузган 66 мансабдор шахсга нисбатан жарима қўлланилди