Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали нафақат Тошкент, балки Самарқандда ҳам ўрнатилади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Академия сайтига жойлаштирилган хабарда келтирилишича, ҳайкал Самарқанддаги Тошкент кўчаси бўйлаб жойлашган хиёбонда, Регистон майдонидан ўнг томонга ўрнатилади. Пойтахтнинг қайси қисмидан ҳайкал учун жой ажратилиши эса ҳозирча маълум эмас.
Манбаларимизнинг маълумотларига кўра, биринчи Президент ҳайкали Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам ўрнатилиши мумкин.
Айни пайтда Ислом Каримов ҳайкали лойиҳаси бўйича халқаро бадиий танлов давом этмоқда. У дипломли ҳайкалтарош ва архитекторлар учун очиқ. Танлов ишлари 31 мартга қадар қабул қилинади.
Қабул қилиб олинган лойиҳалар Бадиий академия Марказий кўргазмалари залига экспонат сифатида қўйилади ва барча хоҳловчилар 10 апрелга қадар уларни томоша қилишлари мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди