22:16 / 25.01.2017
9 108

Тошкент халқаро аэропорти ва бошқа қатор объектларга Ислом Каримов номи берилади

Тошкент халқаро аэропорти ва бошқа қатор объектларга Ислом Каримов номи берилади

Тошкент халқаро аэропортига, шунингдек, мамлакатнинг ҳар бир ҳудудидаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номи берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 25 январь куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарорда кўрсатиб ўтилган, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

Қарорга мувофиқ, қуйидагиларга Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг номи берилади:
  • Тошкент давлат техника университетига;
  • Асака шаҳридаги автомобиль заводига;
  • Фарғона шаҳридаги Санъат саройига;
  • Тошкент халқаро аэропортига;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий кўчаларга (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таклифлари асосида).

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасига олий ўқув юртлари талабалари учун Ислом Каримов номидаги давлат стипендиясини жорий этиш, Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида илмий ва бадиий асарлар, ҳужжатли ва бадиий фильмлар яратиш, Ислом Каримов сиймоси акс эттирилган махсус почта маркаларини чиқариш чора-тадбирларини кўриш ҳақида ҳам топшириқ берилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев томонидан 25 январда имзоланган қарор билан ҳар йили Ўзбекистон Биринчи Президенти таваллуд топган сана – 30 январь кунини кенг нишонлаш, 2-сентябр кунини эса Хотира куни сифатида ёд этиш белгилангани ҳақида хабар берилган эди.

Қарор «халқимизнинг самимий тилаклари ва хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб, она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматларини инобатга олиб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасини абадийлаштириш мақсадида» қабул қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент халқаро аэропорти ва бошқа қатор объектларга Ислом Каримов номи берилади