МХХ ходимлари ўтказган махсус операция натижасида қўшни Қирғизистондан олиб ўтилган сохта валютани сотишга уринган шахслар фаолиятига чек қўйилди, деб хабар бермоқда Спутник нашри.
"Оператив ходимлар бир гуруҳ шахслар Тошкентда сохта валютани сотишни режалаштиргани ҳақида маълумот олишди. Ўтказилган оператив тадбир натижасида Қўйлиқ буюм бозорида 77 дона юз долларлик сохта пулни сотишга уринган наманганлик Маҳкамжон Сайпиддинов қўлга олинди", — деб маълум қилди МХХ матбуот хизмати.
Суриштирув жараёнида у мазкур сохта пулларни кейинчалик қўлга олинган, Наманган вилоятида яшовчи Сардор Эргашевдан олганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистонга сохта валюта олиб кирилиши бошқа давлатлар ҳудудида фаолият кўрсатувчи сохта пул тайёрловчи гуруҳ аъзолари томонидан амалга оширилган.
Тергов органлари мазкур жиноят иши юзасидан суриштирув ишларини давом эттирмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди