22:41 / 26.01.2017
6 713

Тошкентда бу йил йўлкира ҳақи ошмайди

Тошкентда бу йил йўлкира ҳақи ошмайди

"Тошшаҳартрансхизмат" жамоат транспортида йўлкира ҳақини оширмасликни ваъда берди, деб хабар қилмоқда Спутник агентлиги.

Унинг сўзларига қараганда компания фаолияти самарадорлигини ошириш, харажатларни оптимизация қилиш натижасида нархлар олдинги даражада қолдирилган.

"Солиқлар ва ёнилғи нархи ошишига қарамасдан, биз бу йил йўлкира ҳақини оширишни режалаштирмаганмиз", — деди Содиқов.

Одатдта, Тошкентда йўлкира 1 апрелдан оширилар эди. Ўтган йилни нархлар 20% га оширилган эди. Ўшанда йўлкира 1000 сўмдан 1200 рублга оширилган эди. Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 1 апрелда ҳам нархлар оширилмаган эди.

Шавкат Мирзиёев 2021 йилга қадар Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларида йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш ҳақида қарор қабул қилган эди. Ушбу қарорга кўра Тошкентда 80 та янги йўналишлар ташкил қилиш ва самарасиз йўналишларни ўзгартириш режалаштирилган. Ундан ташқари барча автобусларда автоматлашган электрон тўлов тизими жорий этиш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда бу йил йўлкира ҳақи ошмайди