11:55 / 27.01.2017
6 579

Энди жамоат транспортларида Wi-Fi ва кондиционер бўлади

Энди жамоат транспортларида Wi-Fi ва кондиционер бўлади

Тошкент шаҳридаги метро бекатларига яқин жойдаги автобусларнинг сўнгги бекатларини қайта тиклаш мўлжалланяпти. Хусусан, “Беруний”, “Олмазор”, “Шаҳристон”, “Дўстлик”, “Чорсу” ва “Пахтакор” метро станциялари яқинидаги автобус бекатлари қайта тикланиши кутилмоқда, деб хабар берди Қалампир.уз сайти.

Бу йилда “Тошшаҳартрансхизмат” компанияси тизимидаги жамоат транспортлари фаолиятида кўплаб ўзгаришлар рўй бериши кутилмоқда. Яна бир янгилик юртдошларимизга маъқул келиши аниқ. Отабек Содиқовнинг айтишича, шу йил ёз фаслида Тошкентда кондиционерли автобуслар ҳаракатланишни бошлаши мумкин. “Ўзавтосаноат” ва MAN Auto-Uzbekistan ишлаб чиқараётган MAN автобусларига кондиционерлар ўрнатилмоқда.

“Тошшаҳартрансхизмат” компанияси бу йилда кўп йўловчи сиғдира оладиган 70 та автобус ва 140 та Isuzu автобусларини сотиб олишни режалаштирган.

Бундан ташқари, жорий йил ўрталарига келиб, Тошкент шаҳридаги автобусларга бепул интернет тармоғига уланиш имконини берувчи Wi-Fi ўрнатиш мўлжалланган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Энди жамоат транспортларида Wi-Fi ва кондиционер бўлади