23:10 / 27.01.2017
7 597

Бу йил Ўзбекистон олийгоҳларига қабул квотаси 18 % га оширилади

Бу йил Ўзбекистон олийгоҳларига қабул квотаси 18 % га оширилади

Республикани ривожлантириш стратегиясини муҳокама қилиш бўйича ўтказилаётган медиа-ҳафталик чоғида Иқтисодиёт вазири ўринбосари Дилмурод Турдиев квота 18 % га оширилишини маълум қилди деб хабар беради "Дийдоразиз" сайти.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда бакалаврлар тайёрлаш бўйича олий ўқув юртларига белгиланган 57907 ўрин қабул квотаси ўзгармай келмоқда. Олий таълим олишни истовчилар сони эса мунтазам ошиб бормоқда. Ўтган йили 663,2 минг абитуриент ўқув юртларига ҳужжат топширди (2015 йилда — 605,8 минг). Шу тарзда, бир ўринга 11 абитуриент даъвогарлик қилди.

Ўзбекистонда айни пайтда 59 та олий ўқув юрти фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, республикада хорижий олийгоҳларнинг саккизта филиали фаолият юритади ва улар учун қабул квотаси алоҳида белгиланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бу йил Ўзбекистон олийгоҳларига қабул квотаси 18 % га оширилади