15:22 / 31.01.2017
8 820

Тошкент ҳайвонот боғига иккита каркидон-қуш келтирилди

Тошкент ҳайвонот боғига иккита каркидон-қуш келтирилди

Ўтган йилнинг охирида Тошкент ҳайвонот боғига ҳайвонларни алмашиш йўли билан иккита ёш каркидон-қушлар олиб келинди. Бу ҳақда Дарё хабар берди.

Бу қушлар маҳаллий аҳоли томонидан жанубий-шарқий Осиё ўрмонларининг рамзи деб ҳисобланадиган катта ҳинд калаосидир (Buceros bicornis). Улар ҳали жуда ёш ва ёрқин экзотик ташқи кўринишга, катта икки бўртиқли калаога хос катта тумшуғи устида пайдо бўладиган чиройли бўртиқларга эга эмас.

Ҳинд калаоси (Buceros bicornis) энг катта икки бўртиқли каркидон-қушларнинг иккинчи номи. Бироқ ташқи белгиларидан аниқки, бу қушлар жуфтлик. Қушлар қўлга ўрганган, қўлдан берилаётган емакни иккиланмасдан олади.

Улар қовоқни жуда яхши кўради ва пиширилган сабзини бажону дил ейди. Шунингдек, улар банан, узум, балиқ ва пиширилган тухум тановул қилишни яхши кўради. Қушлар катта бўлиши учун яна бир неча йил керак. Қушларнинг тутқинликда яшашига қарамасдан, уларниннг кўпайишига умид қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент ҳайвонот боғига иккита каркидон-қуш келтирилди