17:52 / 31.01.2017
8 007

Тошкентда ҳоккей ўйинлари учун замонавий муз саройи қурилишига старт берилди

Тошкентда ҳоккей ўйинлари учун замонавий муз саройи қурилишига старт берилди

2017 йилнинг биринчи ярмига охиригача Тошкентда замонавий муз саройи барпо этилади. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар берди.

Авваллари, Тошкентнинг Беруний даҳасида, ҳозирги “Ўзкўргазмасавдо” биноси ўрнида муз саройи бўлар эди. Мазкур муз саройида ҳоккей мусобақалари ўтказиларди. Кейинчалик муз саройи ўрнини кўрмазмалар зали эгаллади.

Янги муз саройи Тошкент шаҳрининг Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишмасидаги майдонда, Ўзбекистон метро бекатига яқин ҳудудда барпо этилмоқда. Айни дамда майдон атрофи ўраб олиниб, қурилиш ишларига старт берилди.

Муз саройи иккита асосий комплексдан иборат бўлиши кутилмоқда. Тасдиғини топмаган хабарларга қараганда, хусусий тадбиркорлар томонидан қурилаётган янги муз саройида ҳоккей мусобақалари ҳам ташкил этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда ҳоккей ўйинлари учун замонавий муз саройи қурилишига старт берилди