18:33 / 01.02.2017
8 021

Яқин кунларда Ўзбекистонга Россия ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кириб келиши натижасида ҳаво ҳарорати кескин совиб кетади

Яқин кунларда Ўзбекистонга Россия ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кириб келиши натижасида ҳаво ҳарорати кескин совиб кетади

Ўзбекистонда февраль ойининг илк кунлари ёғингарчиликлар ва ноодатий совуқлар билан бошланади, деб хабар қилмоқда Sof.uz сайти.

Хабарда айтилишича, яқин кунларда Ўзбекистонга Россия ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кириб келади.

"2 февралдан синоптиклар ёғингарчилик башорат қилишди: ёмғир, 3-4 февраль кунлари қор. Шанбадан ҳарорат пасая бошлайди. Республика бўйича кундузи ҳаво ҳарорати ўртача 0 —5 даража совуқни ташкил қилади, тунда 2-7˚С совуқ.

5-6 февраль куни ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиб ўтади, тунда эса янада совуқроқ бўлади: термометр устуни 7-12 даража совуқни кўрсатади. Ўзгидрометдан хабар берилишича, бундай совуқ ҳарорат мамлакатимизнинг айнан марказий, шарқий қисмлари ҳамда пойтахтда кузатилади.

Февралнинг илк куни ёғингарчилик бўлмайди, жойларда туман тушади", — дейилган хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Яқин кунларда Ўзбекистонга Россия ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кириб келиши натижасида ҳаво ҳарорати кескин совиб кетади