16:42 / 01.02.2017
6 510

Ўзбекистон Афғонистонга нисбатан сиёсатини ўзгартирмоқчи

Ўзбекистон Афғонистонга нисбатан сиёсатини ўзгартирмоқчи

Ўтган ҳафтада ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Кабулга ташриф буюргани хабар қилинган эди.

Ўзбек делегацияси Афғонистон пойтахтига уюштирган сафари чоғида ушбу мамлакат президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашди. У «минтақавий сиёсатга доир масалалар бўйича томонлар вакилларининг қараши тўлиқ мос келиши»ни айтди. Ашраф Ғани Ўзбекистон томонининг яқин орада Тошкентга ташриф буюришга доир таклифини қабул қилди. Томонлар музокаралар чоғида Ўзбекистондан Афғонистонга ва аксинча юкларни транзит қилишдаги қийинчиликларни бартараф этишга келишиб олишди. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.

24 январь куни ушбу ташриф доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорликка доир «йўл харитаси» имзоланди. Уни ҳаётга татбиқ этиш қисқа муддатлар ичида икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмасини 1,5 млрд долларга етказишни кўзда тутади. Бундан ташқари, Кабул ва Тошкент вакиллари «транспорт инфратузилмасида ўзаро ҳамкорликни янада рвожлантириш бўйича келишиб олишди. Бу эса, ўзбек томонининг темир йўл ва автойўлларга доир қўшма лойиҳаларда иштирокини таъминлайди».

Январь ойи охирларида бўлиб ўтган учрашув иштирокчилари, хавфсизлик масаласи бўйича қўшма комиссия тузишга ҳам келишиб олишди. Икки давлат ички ишлар маҳкамалари гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига ҳамкорликда қарши курашиш бўйича келишувни имзолашди. Ўзбекистон делегацияси таркибида Афғонистонга ташриф буюрган тадбиркорлар 50 млн долларлик дори-дармонлар ва тиббий анжомлар, «тез ёрдам» автомобиллари, буғдой, маиший техникаларни етказиб беришга доир қатор шартномаларни имзолаган.

Расмий Тошкент вакилларига кўра, «афғон муаммоси фақат тинч сиёсий музокаралар натижасида эришиладиган миллий афғон ҳамфикрлиги асосида ҳал этилиши керак. Буни БМТ шафелигида ҳеч қандай дастлабки шартларсиз ташкил этиш лозим».

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Афғонистонга нисбатан сиёсатини ўзгартирмоқчи