Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари давлат корхонаси назоратчисидан у йўлга қўйган қоидабузарликларни яшириш учун пул талаб қилган мансабдор шахсни қўлга олишди, деб маълум қилди ҳуқуқ-тартибот муассасалари вакили.
"Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти "Тошкент" филиалининг Келес почта алоқа узели бошлиғи Бобурбек Ҳаким Эркинзода "Зангиота туман газ таъминоти" корхонаси назоратчисидан 3,5 минг доллар олаётганда ўз хонасида жиноят устида ушланди, деб ёзади Кун.уз сайти.
"Товламачи назоратчига у коммунал тўловлар сифатида аҳолидан йиғган пулларни топширмаганлик учун прокуратурага хабарнома юбориш билан таҳдид қилган", деб маълум қилинди хабарда.
Сўроқ вақтида аниқланишича, аввалроқ Б.Ҳаким прокуратурага мурожаат қилиш таҳдиди билан гаров сифатида назоратчига тегишли "Спарк" машинаси ҳужжатларини эгаллаб олган. Аниқланган ҳолат бўйича тергов олиб борилмоқда, почта алоқа узели молия-хўжалик фаолияти текширилмоқда. Шундан кейин амалдорнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда