11:41 / 06.02.2017
7 516

Сирдарё туманида ғўзапоядан ёғоч қириндили плиталар ишлаб чиқариш бошланади

Сирдарё туманида ғўзапоядан ёғоч қириндили плиталар ишлаб чиқариш бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг 27 январдаги қарори билан ҳукуматнинг 2016 йил 22 сентябрдаги «Ғўзапоядан ёғоч қириндили плиталар ишлаб чиқариш бўйича замонавий корхоналарни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига қўшимчалар киритилди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Тузатишларга кўра, Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида ғўзапоядан ёғоч қириндили плиталар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа қуввати 30 минг м³ га тенг бўлган корхона ташкил этилади.

Объектни ишга тушириш муддати — 2017 йилнинг тўртинчи чораги.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сирдарё туманида ғўзапоядан ёғоч қириндили плиталар ишлаб чиқариш бошланади