21:36 / 06.02.2017
6 723

Андижонда бинолар тадбиркорларга бепул берилади

Андижонда бинолар тадбиркорларга бепул берилади

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи бугунги кун талабига жавоб бермаётган корхоналарда мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари ва тадбиркорлар билан учрашмоқда. Бундан кўзланган мақсад уларни ривожлантириш чораларини кўриш ва мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда ташаббускор тадбиркорларни қўллаб-қувватлашдир, деб хабар бермоқда Спутник нашри.

Хабарда айтилишича, бугунги кунда Андижон шаҳрида хусусийлаштирилган 60 та йирик ишлаб чиқариш корхоналари самарали фаолият юритмаяпти. Бу шаҳар иқтисодиётининг юксалишига салбий таъсир кўрсатиш билан бирга ишлаб чиқариш суръатининг пасайиши ва уларда ишловчилар учун ишсизлик муаммосини юзага келтирмоқда.

Вилоят ҳокими Андижон шаҳридаги собиқ "Андижонмаш" заводи ва "Электроаппарат" корхоналарига ташрифи чоғида айрим корхона раҳбарларининг сусткашлиги сабаб тўла қувват билан ишламаётган корхоналар хусусида фикр билдирди. Жумладан, юқоридаги ҳар икки корхона ўз даврида 3000 дан ортиқ иш ўрнига эга бўлгани, уларда тайёрланган маҳсулотлар ички бозордан ташқари экспорт қилинганини таъкидлаб, бугунги ҳолатини танқидий баҳолади.

Ш.Абдураҳмонов шу жойда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, замонавий дастгоҳлар олиб келиш ва янги иш ўринлари яратиш истагидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Улар учун энг катта имконият бинолар ноль қийматда бепул берилади.

Хабарда шундай имкониятга эга бўлишни истаганлар Андижон шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилишлари сўралган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Андижонда бинолар тадбиркорларга бепул берилади