23:28 / 09.02.2017
8 425

Вазирликда ишламоқчимисиз, марҳамат!

Вазирликда ишламоқчимисиз, марҳамат!

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришни стратегик режалаштириш ва ахборот технологияларининг конвергенсияси бўлимига ҳамда тизимидаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг Стратегик режалаштириш ва прогнозлаш департаментига мутахассисларни ишга таклиф этади, деб хабар беради vodiymedia.uz.
Номзодга белгиланган асосий талаблар:
- ахборот-коммуникация технологиялари, иқтисодиёт, менежмент, молия ёки бошқарув соҳасида олий маълумотга эга бўлиши;
- бўлим бошлиғи лавозимига ахборот-коммуникация технологиялари, менежмент, иқтисод соҳаларида камида 5 йил, бош мутахассис лавозимига камида 3 йил, етакчи мутахассис лавозимига камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлиши;
- бўлим бошлиқлари лавозимларига маъмурий ва корпоратив бошқарувида билим, тушунча ва амалий тажрибага эга бўлиши;
- мутахассис лавозимларига инновацион таклифларни киритиш ҳамда креатив фикрлайдиган сифатларга эга бўлиши;
номзодларнинг чет тилларини билиши қўллаб-қувватланади, деб эълон беради вазирлик ахборот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Вазирликда ишламоқчимисиз, марҳамат!