10:13 / 10.02.2017
6 567

Шавкат Мирзиёев: “Муаммоларни кабинетда ўтириб эмас, балки халқ орасида юриб аниқлаш керак”

Шавкат Мирзиёев: “Муаммоларни кабинетда ўтириб эмас, балки халқ орасида юриб аниқлаш керак”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди, деб ёзади Кун нашри.

Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёев танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиб қолиши, муаммоларни кабинетда ўтириб эмас, балки халқ орасида юриб аниқлашга ва уларнинг ечимини топишга қаратиш, якуний натижа учун раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш, фуқаролар мурожаатларини қисқа муддатларда ҳал қилиш, ишда аниқ тартиб ва қатъий интизом ўрнатиш, соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш, ишдаги ҳар қандай салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва бундай иллатлар илдизини қуритиш – ички ишлар органларининг устувор вазифаси эканини алоҳида таъкидлади.

Мутасадди раҳбарларга фуқароларнинг ҳар бир мурожаати эътиборсиз қолмайдиган тизим яратиш, хизматга муносабатни тубдан ўзгартириш, жиноят тафсилотларини муҳокама қилиш механизмини шакллантириш, ички ишлар органларининг халқ вакиллари олдида ҳисобот бериш тизимини йўлга қўйиш орқали уларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Президентимиз ички ишлар органлари қуйи бўғин бўлинмалари, милиция таянч пунктлари ва профилактика инспекторлари фаолияти самарадорлигини ошириш, ички ишлар бўлимлари фаолиятини рейтинг орқали баҳолаш тизимини жорий этиш, ёшлар содир этаётган жиноятларни чуқур таҳлил қилиб, уларнинг сабаби ва келиб чиқишига замин яратувчи шарт-шароитларни аниқлаш, барча таълим муассасаларига профилактика инспекторларини бириктириб, улар кундалик иш фаолиятини таълим муассасаларидан бошлашни амалиётга татбиқ этиш масалалари бўйича тавсиялар берди.

Шавкат Мирзиёев профилактика инспекторлари малакасини ошириш бўйича тизим яратиш кераклигига алоҳида эътибор қаратди. Шу мақсадда Ички ишлар вазирлиги академияси ва вилоятлардаги олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда махсус курслар ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш масалалари юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.

Мажлисда ички ишлар органларининг ҳар бир ходими билдирилган фикрлардан тегишли хулоса чиқариб, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳар бир оила, ҳар бир инсон, маҳалла хавфсизлигини таъминлашдек мураккаб, айни вақтда шарафли вазифани бажариш учун бор билим ва салоҳияти, куч-ғайратини сафарбар этиши лозимлиги таъкидланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев: “Муаммоларни кабинетда ўтириб эмас, балки халқ орасида юриб аниқлаш керак”