Андижон вилояти Балиқчи туманининг жиноят ишлари бўйича суди Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати инспектори, кичик сержантни 10 йилга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.
Маълум бўлишича, Бунёдбек Қулматов исмли инспектор ўз хизмати вазифасини бажараётган чоғда “Лассети” русумли автомашинада йўл ҳаракати талабларига жавоб бермай, тезликни оширган ҳамда қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб “Нексия” русумли машина билан юзма-юз тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида “Нексия” ҳайдовчиси – Марғилон шаҳридан бўлган И.Мирзажонов ва Наманган вилоятининг Норин туманилик Ё.Салимов вафот этган.
Суд ҳукми билан Бунёдбек Қулматов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266 моддаси учинчи қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда