13:19 / 10.02.2017
11 380

Қашқадарёлик нафақахўр папайя дарахтини ўстирмоқда

Қашқадарёлик нафақахўр папайя дарахтини ўстирмоқда

Қарши туманининг Мирмирон маҳалласида яшовчи нафақахўр Улуғбек Қаршиев ўзининг ҳақиқий тропик манзара ҳосил қилган иссиқхонасида папайя етиштирди. Бу ҳақда "Дарё" хабар берди.

Томорқачи ҳовлиси ўртасидаги учта иссиқхона жами 13 сотих майдонни эгаллаган. Айни кунларда иссиқхонада бўйи 5-6 метр келадиган, барглари шапалоқдек, ҳали пишиб улгурмаган мевалари қовунни эслатадиган папайя дарахти ўстирилмоқда. Нафақахўрнинг қайд этишича, унинг кўчати 3—4 йил аввал экилган.

Деҳқонлар уни қовун дарахти деб ҳам атайди. Ерга қадаганингиздан сўнг 6—7 ойда ҳосилга киради. Мевасининг оғирлиги 6—7 килограммгача етади. Бир туп папайядан 50—60 донагача мева олиш мумкин. Иссиқ иқлимда ўсгани боис иссиқхона шароитига яхши мослашади. Аммо касалликка тез чалиниб, бирдан қуриб қолиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Шу боис бу ўсимликка ўта эътиборли бўлиш талаб этилади. Иссиқхона ҳарорати 10 даражадан юқори бўлганида папайя тинмай гуллайверади. Шунда ҳосилиям мўл бўлади.

Улуғбек Қаршиев, иссиқхона эгаси


Иссиқхонада, шунингдек, палма дарахти, 200 туп лимон, мандарин ва апельсин кўчатлари, фикус, фикус гитара, ва алеандра гуллари, бир неча туп банан дарахти ҳам бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қашқадарёлик нафақахўр папайя дарахтини ўстирмоқда