15:49 / 10.02.2017
6 939

Шавкат Мирзиёев Тошкент чорраҳаларидаги видеокузатув тизимини қисқа муддатда ишга туширишга кўрсатма берди

Шавкат Мирзиёев Тошкент чорраҳаларидаги видеокузатув тизимини қисқа муддатда ишга туширишга кўрсатма берди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда қурилиши 2014-йил бошланган ҳамда шаҳар чорраҳаларини кузатишга мўлжалланган видеокузатув тизимини қисқа муддатда ишга туширишга кўрсатма берди. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.

Ҳозирги кунда Тошкентда 120 та чорраҳа кузатув камералари билан жиҳозланган. Уларнинг барчаси ишга тайёр ва қоидабузарликларни тест режимида қайд этмоқда.

Ички ишлар органлари фаолиятидаги муаммо, камчилик ва вазифаларга бағишланган видеоселектор мажлиси давомида Шавкат Мирзиёев тегишли раҳбарларга транспорт ва пийодалар ҳаракатини бошқариб турадиган кузатув камераларини ишга тушириш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Тошкент чорраҳаларидаги видеокузатув тизимини қисқа муддатда ишга туширишга кўрсатма берди