11:09 / 11.02.2017
7 458

Ўзбекистон март ойида иккита Talgo тезюрар поездини харид қилиши кутилмоқда

Ўзбекистон март ойида иккита Talgo тезюрар поездини харид қилиши кутилмоқда

«Ўзбекистон темир йўллари» Испаниянинг Patentas Talgo компанияси ишлаб чиқарган юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлардан иккитасини харид қилади. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Talgo 250 русумидаги йўловчи электропоездларининг хариди 2017 йил март ойида амалга оширилиши кутилмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб Патентес Talgo томонидан Talgo 250 негизида махсус ишлаб чиқилган 2 та «Афросиёб» поездлари қатнамоқда.

Поездлар 2011 йил октябридан Тошкент ва Самарқанд оралиғида ҳаракатланган бўлса, 2015 йил сентябридан Қарши шаҳригача, 2016 йил сентябридан эса Бухорогача қатнай бошлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон март ойида иккита Talgo тезюрар поездини харид қилиши кутилмоқда