16:10 / 11.02.2017
5 997

Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан тезкор хабарнома

Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан тезкор хабарнома

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги республика ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши, кўп миқдорда қор ёғиши ва йўлларда музламалар ҳосил бўлиши муносабати билан тезкор хабарнома чиқарди, деб ёзади Кун нашри.

Унда ноқулай об-ҳаво туфайли қуйидаги эҳтиёт чораларини кўриш сўралган:

- хонадонларни иситишда печлар ва бошқа иситиш ускуналарининг созлигига эътибор қаратинг;

- мўриконларни тозалиги ва тўғри ўрнатилишини қатъий назоратга олинг;

- газ плиталардан хонани иситиш мақсадида фойдаланманг;

- кўчага чиққанда мавсумга мос равишда кийининг;

- музлама ҳосил бўлган йўлаклар ва ҳудудлардан имкон қадар ҳаракатланмаслик чораларини кўринг;

- йўлларда автотранспорт воситаларини бошқаришда эҳтиёт чораларини кўринг;

- бино ва иншоотлар том ва тарнов қисмларида сумалак ҳосил бўладиган жойлардан эҳтиёт бўлинг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан тезкор хабарнома