17:33 / 11.02.2017
6 261

Ўзбекистон Остонадаги «ЭКСПО-2017»да иштирок этади

Ўзбекистон Остонадаги «ЭКСПО-2017»да иштирок этади

Ўзбекистон Қозоғистон пойтахти Остонада 10 июндан 10 сентябргача бўлиб ўтадиган халқаро «ЭКСПО-2017» ихтисослаштирилган кўргазмасида иштирок этади. Бу ҳақда «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси матбуот хизмати маълум қилди, дея ёзади «Дарё» нашри.

13 февраль куни Тошкентда Ўзбекистоннинг кўргазмадаги иштироки тўғрисида шартнома имзоланади.

Остона Халқаро кўргазмалар бюроси Бош ассамблеясининг 2012 йил ноябрдаги 152-сессиясида «ЭКСПО-2017» ўтказиладиган жой сифатида танланган эди. Кўргазманинг асосий мавзуси — «Келажак энергияси».

Унда 100 мамлакат ва 10 дан зиёд халқаро ташкилот иштирок этиши кутилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Остонадаги «ЭКСПО-2017»да иштирок этади