19:59 / 11.02.2017
7 033

Япония нашрларидан бири “Ўзбекистон – Марказий Осиёнинг юраги” сарлавҳали мақола чоп этди

Япония нашрларидан бири “Ўзбекистон – Марказий Осиёнинг юраги” сарлавҳали мақола чоп этди

“Япония юраги” газетаси мазкур мамлакатда фаолият кўрсатадиган шу номдаги партиянинг расмий нашри ҳисобланади. Яқинда ушбу газета саҳифасида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва унинг истиқболларига бағишланган мақола босилиб чиқди, деб ёзади “Кун” нашри.

Унда Япония парламентида ўзбек-япон муносабатларига бағишлаб ўтказилган учрашув тафсилотлари атрофлича қаламга олинган.

Мақолада бўлиб ўтган тадбирда “Япония юраги” партиясининг етакчиси, мамлакат парламенти юқори палатасининг депутати Кёко Накаяма, Бош вазир Шиндзо Абэ ва унинг маҳкамаси аъзолари икки томонлама алоқаларнинг бугунги ҳолати ва уларнинг истиқболлари ҳақида нутқ сўзлашгани маълум қилинган.

“Жумладан, Кёко Накаяма ўз чиқишида 2016 йил 2 сентабрда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этганини афсус билан билан ёдга олди. Бу қайғули воқеани нафақат ўзбек халқи учун, балки бутун дунё учун катта йўқотиш, деб таърифлар экан, парламент депутати Ислом Каримов сиймосига ҳамда унинг давлат раҳбари сифатидаги хизматларига юқори баҳо берди. Кёко Накаяма Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти олиб борган сиёсатга ҳамоҳанг равишда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва унинг кўламларини кенгайтиришга даъват этди”, деб ёзади нашр.

Ўз навбатида, Япония Бош вазири Шиндзо Абэ 2015 йилнинг октябрида Тошкентга буюрган ташрифини илиқлик билан ёдга олар экан, Ўзбекистонда бўлган чоғида Президент Ислом Каримов унга самимий меҳмондўстлик кўрсатганини қайд этди.

Газета ҳукумат раҳбарининг “Мен бир пайтлари барпо этилишида японлар иштирок этган Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театри мамлакатда кўз қорачиғидек авайлаб асралишидан ғоят таъсирландим”, деган сўзларини ҳам қаламга олган.

Мақолада Япониянинг Осиё минтақаси ташқи сиёсий стратегиясида Ўзбекистон муҳим ўрин тутиши Бош вазир томонидан алоҳида таъкидлангани ҳам газетхонларнинг эътиборига ҳавола қилинган.

Шиндзо Абэнинг айтишича, Марказий Осиёнинг юрагида жойлашган Ўзбекистон Ғарб ва Шарқ ўртасидаги чорраҳа ҳисобланади.

“Мамлакат минтақада тинчлик ва барқарорлик таъминланишида ўта муҳим аҳамиятга эга бўлгани баробарида терроризмга ва хавфсизлик учун бошқа таҳдидларга қарши курашда жаҳон ҳамжамиятининг ишончли шериги сифатида ўзини намоён қилмоқда”.

“Ўз нутқининг интиҳосида Бош вазир ўз ҳукумати бундан кейин ҳам Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканлигини маълум қилди”, деб ёзади “Япония юраги” газетаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Япония нашрларидан бири “Ўзбекистон – Марказий Осиёнинг юраги” сарлавҳали мақола чоп этди