UMS аввалги рақамларни қайта тиклаб бўлмаслигини маълум қилди

  • Узбекистон
  • 5-12-2014, 14:44
  • 1 449
  • UMS аввалги рақамларни қайта тиклаб бўлмаслигини маълум қилди

    Universal Mobile Systems оператори «МТС-Ўзбекистон» компанияси собиқ абонентларининг аввалги рақамларини қайта тиклаб бўлмаслигини маълум қилди, Бу ҳақда «Mobinfo.uz»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

    Фойдаланувчилардан бирининг саволига жавоб берар экан, оператор вакиллари: «Афсуски, UMS янги юридик шахс бўлганлиги туфайли аввалги рақамларни қайтаб тиклаб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, у «Уздунробита» мажбуриятлари учун жавоб бера олмайди. UMS янги рақамлар билан бутунлай янги шартлар асосида ўз ишини бошламоқда», — дея қайд этди.

    Бундан ташқари, UMS вакиллари операторга уланган рақамни бошқа мижоз номига қайта расмийлаштириш мумкин эмаслигини маълум қилди. Бундай қарорнинг сабаблари ошкор этилмаяпти.

    Фото: ru.wikipedia.org