20:30 / 12.02.2017
6 984

13 февраль куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво билан танишинг

13 февраль куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво билан танишинг

13 февраль куни, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Кечаси 2-4 даража совуқ, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади, деб ёзади Соф.уз сайти.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 10-15, Устюртда 15-20 даража, Хоразм вилоятида 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 13 февраль куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво билан танишинг