Аввалроқ, “ЛУКОЙЛ” нефть компанияси Тошкент шаҳрида автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчасини очаётгани ҳақида хабар берган эдик. Россиянинг “ЛУКОЙЛ” нефть компанияси Ўзбекистонда очилажак ёқилғи қуйиш шаҳобчалари сонини кенгайтиришни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Россия компаниясининг вакили хабар берган.
Маълумотларга кўра, “UzGazOil” АЁҚШ тармоғи тегишли бўлган “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси шаҳобчалар фаолиятига ўзгартириш киритиш истагида “ЛУКОЙЛ” уларнинг бир қисмини сотиб олиши мумкин.
Тошкент шаҳридаги Чкалов номидаги авиация ишлаб чиқариш бирлашмасига яқин ҳудудда жойлашган шаҳобчада дизель ёқилғиси, АИ-92, АИ-95 ва EURO-5 стандарига мос бензин сотилиши маълум қилинган эди.
Шунингдек, бу шаҳобчада мижозлар учун бир қатор интерактив хизматлар йўлга қўйилиши мўлжалланган. Улар қаторида шиналарни шишириш, тозалаш, санузел, мобил ускуналарни қувват олдириш, бепул Wi-Fi имкониятларини келтириш мумкин.
Бундан олдинроқ, “UzGazOil” АЁҚШлар тармоғининг номи Uzbekneftegaz’га ўзгартирилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
“Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди