Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев апрель ойининг дастлабки ўнкунлигида Россияга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига таяниб Кун ёзмоқда.
«Ўзбекистон президентининг Москвага ташрифи апрель ойининг биринчи декадасига мўлжалланмоқда. Тахминан бу ташриф 5 апрель куни амалга оширилади, аммо бу маълумот ҳали расман тасдиқланмади», — деган манба.
Унинг қайд этишича, ҳукуматлараро комиссия мажлиси 15 февраль куни бўлиб ўтади ва унда Мирзиёевнинг Россияга ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари кўрилади.
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан музокаралар ўтказишдан ташқари, Давлат думаси вакиллари билан ҳам учрашади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг биринчи ярмида Нурсултон Назарбоевнинг таклифи билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга сафар қилиши ҳам режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди