7 341
“Ўзбектуризм” МК энг йирик Fitur-2015 Халқаро сайёҳлик ярмаркасининг мукофоти билан тақдирланди
15 май куни Мадридда 28 январдан 1 февралгача Испания пойтахтида бўлиб ўтган FITUR-2015 Халқаро сайёҳлик ярмаркасининг энг фаол иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб ёзмоқда Kun.uz.
Бу маросимда Ўзбекистон миллий стенди “Буюк Ипак йўли”да жойлашган Ўзбекистонни юқори даражада намойиш қилгани учун “Энг яхши стенд” номига сазовор бўлди.
“Ўзбектуризм” МК ни тақдирлаш давомида ўзбек экспозициясининг сифатли безалгани қайд этиб ўтилди. Бу экспозицияда Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий мероси ва сайёҳлик имкониятлари, шу жумладан бутун жаҳонга донғи кетган Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Шаҳрисабз шаҳарлари ҳақида ёрқин иллюстратив материаллар намойиш қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон тарихий аҳамиятга эга диққатга сазовор жойларининг сони бўйича дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллаши айтиб ўтилди. Бу қадамжолардан 140таси ЮНЕСКО ҳимоясига олинган объектлар қаторига киради.
Тақдирлаш маросими Испаниянинг Сайёҳлик бўйича давлат котиби И.Боррей, Мадрид мэрияси вакиллари, испан сайёҳлик компаниялари ҳамда Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси вакиллари иштирокида бўлиб ўтди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди