Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида 2 ой ичида иккинчи марта раҳбар ўзгарди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манбанинг тасдиқлашича, эндиликда вазирликни Алишер Шодмонов бошқаради. У 2 ой муқаддам, 2016 йилнинг 13 декабрида шу лавозимга тайинланган Адҳам Икромов ўрнини эгаллади.
Бу ўзгариш сабаби келтирилмаган. Адҳам Икромов бош вазир ўринбосари лавозимида ишлашни давом эттиради.
Алишер Шодмонов (1962 йилда туғилган) — тиббиёт фанлари доктори, профессор. Шу вақтга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси эди («Адолат» партияси вакили).
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев февраль ойи бошида Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш тизимини танқид қилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда