06:10 / 22.02.2017
6 079

Тўловни пластик карточкадан қабул қилишни рад этган тадбиркор қарийб 15 млн сўм жаримага тортилиши мумкин

Тўловни пластик карточкадан қабул қилишни рад этган тадбиркор қарийб 15 млн сўм жаримага тортилиши мумкин

Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб чакана садво ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари аҳолидан тўловларни пластик карточкалар орқали қабул қиладиган терминалларсиз ишлаши мумкин эмаслиги ҳақида аввал хабар берилган эди.

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ахборотига кўра, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлар субъектлари:
  • нақд ёки пластик карточка орқали ҳисоб-китоб қилиш шаклига қараб нархларни сунъий равишда оширса ё камайтирса, энг кам иш ҳақининг 30 баравари (21 февраль ҳолатига кўра — 4 493 250 сўм);
  • назорат-касса машиналари ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмаслик, худди шунингдек квитансиялар, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик энг кам иш ҳақининг 30 баравари (21 февраль ҳолатига кўра — 4 493 250 сўм)дан 50 баравари (7 488 750 сўм)гача;
  • пластик карточкалар асосида тўловларни қабул қилишни рад этганлик энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдори (21 февраль ҳолатига кўра — 14 977 500 сўм)да жарима солишга сабаб бўлади.

ДСҚдан маълум қилишларича, агар сотувчилар ё хизмат кўрсатувчилар ушбу талабларга риоя этмаса, қўмитанинг 244-98-98 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиш мумкин.

Манба: Дарё.уз

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тўловни пластик карточкадан қабул қилишни рад этган тадбиркор қарийб 15 млн сўм жаримага тортилиши мумкин