Жорий йилда Ўзбекистонга Тошкент – Бухоро, Тошкент – Қарши йўналишларига қўйилиши режалаштирилган иккита юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезд олиб келинади. Қарши – Термиз, Урганч – Хива йўналишлари ҳам электрлаштирилади, деб ёзмоқда UZ24 сайти.
Бу ҳақда Ўзбекистон миллий матбуот марказида "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг 2016 йил ижтимоий-иқтисодий фаолияти якунлари ва 2017 йилги режаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.
"Ўзбекистон темир йўллари" томонидан 2016 йилда 68 миллион тонна юк ташилди. 21,1 миллион йўловчи ўз манзилига етказиб қўйилди. 369 миллион доллар миқдорида экспорт хизматлари кўрсатилди. Акциядорлик жамияти саноат корхоналарида 422,5 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Тизимда 2 минг 300 га яқин иш ўрни яратилиб, ишчилар сони 70 мингдан ошди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди