12:34 / 22.02.2017
7 910

Шаҳар йўловчилар транспортида бепул юриш чиптаси 1 кун ичида берилади

Шаҳар йўловчилар транспортида бепул юриш чиптаси 1 кун ичида берилади

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг буйруғи билан шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Дарё.уз хабар бермоқда.

Белгиланишича, шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома шаҳар йўловчи транспортини бошқариш органи томонидан зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин бир иш куни ичида берилади.

Шунингдек, ҳужжат шаҳар йўловчи транспортини бошқариш органи, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ва Мудофаа вазирлигининг ҳудудий органи томонидан шаҳар йўловчилар транспортида бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати бўйича ўзаро маълумотлар тақдим этиш шакли билан тўлдирилди.

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 20 февралда кучга кирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шаҳар йўловчилар транспортида бепул юриш чиптаси 1 кун ичида берилади